Тошкент шаҳрида жойлашган “Малика” савдо марказида жиноят содир этилди.

Манбанинг маълум қилишича, “Малика” савдо маркази ёнида тўпланиб турган йигитлардан бирига номаълум шахс орқадан келиб пичоқ урган.

Жабрланувчининг шахси ва қотил ким эканлиги ҳақида ҳозирча ҳеч қандай хабар берилмади.

Эслатиб ўтамиз, 16 декабрь “Абу Сахий”да ука ўз акасини пичоқлаб ўлдирган эди.