Нима учундир инсонлар ҳаётдан завқланишни унутиб қўяётгандек. Арзимаган муаммолар ва тушунмовчиликлар сабабли ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари авж оляпти.

Статистик маълумотларга кўра, дунёда ҳар 40 сонияда бир инсон ўз жонига қасд қилади. Бу 15 ёшдан 29 ёшгача бўлганлар орасидаги ўлимга сабаб бўлувчи иккинчи йирик омилдир.

Лекин шунга қарамай, жамиятларда бу мавзу табу деб ҳисобланади, яъни очиқ-ошкор гапирилмайди. Ҳозирда мутахассилар виртуал дунё орқали рўй бераётган таҳдид-ҳақоратлар ва ижтимоий тармоқлар воситасида тарқатилаётган ғоялар муаммони чуқурлаштириб юборганлигини айтиб, ҳукуматларни бунга эътибор қаратишга даъват қилмоқдалар.

Бир неча кун аввал Нукусда ўрта ёшлардаги қиз ўзини сувга чўктирмоқчи бўлган видео кўпчиликнинг муҳокамасига сабаб бўлди. Ҳаво совуқ бўлишига қарамай Ботир исмли йигит уни қутқариб қолди.

Айтиш мумкинки, бу ҳақиқий қаҳрамонлик. Нукус шаҳри раҳбарияти томонидан бу йигитга эсдалик совғалари топширилди.

 “Эътибор бўлса, шунчалик бўлади-да”!

Ҳумоюн Орипов