Россиялик олти ёшли Анастасия Радзинская қаторасига иккинчи йил YouTubeнинг энг кўп ҳақ тўланадиган юлдузлар топ ўнталигидан ўрин олди. Ёш блогер ушбу рўйхатда еттинчи ўринда.

Журнал ҳисоб-китобига кўра 2020 йил давомида россиялик қизалоқ 18, 5 миллион доллар ишлаб топган. Унинг каналида 190,6 миллион обуначи бор, томошалар сони 39 миллиарддан ошган.

“Унинг роликлари жуда қизиқарли ва тушунарли. Бу эса дунё болалари роликларни қабул қилишлари учун қулай”, дея таъкидлаган Forbes.

Анастасия Радзинскаянинг TikTok'да ҳам уч миллионга яқин обуначиси бор. Видеолавҳаларда ёшгина блогернинг ҳар кунги ҳаёт тарзи, дўстлари билан ўйнаган ўйинлари, яқинлари билан саёҳатлари акс этади.

Бу йил тўққиз ёшли Райан Кажи биринчи ўринни эгаллади. У болалар ўйинчоқлари таърифи билан 2020 йилда 29, 5 миллион доллар ишлаб топган.

Facebook Comments