Иқтисодий ҳамда молиявий таҳлиллар билан шуғулланувчи ахборот агентликлари тадқиқот ўтказиб, дунёдаги энг йирик автомобил ишлаб чиқарувчи компаниялар 10 талигини эълон қилди. Рейтингда фақат ишлаб чиқарилган автомобиллар сони ҳисобга олинган. Рўйхат билан танишар эканман, биздаги аҳволни кўриб, бу давлатлардаги компанияларга очиғи, жуда ҳавасим келди:

  1. Daimler – 2,299 млн автомобил

1998 – 2007 йилларда Daimler – Benz AG трансмиллий автоконсерни дунё миқёсида Daimler – Chrysler қўшма бизнеси сифатида танилиб, кейинчалик унинг 80 фоиздан ортиғи сотилган. 2012 йилда ҳашаматли Мaybach бренди тугатилганлигини маълум қилди.

Фақатгина, Мercedes – Benz premium сегментидаги ва кичик Smart автомобилларга Daimler эгалик қилиш ҳуқуқини сақлаб қолди. Компания 2009 йилдан бери КAMAZ билан ҳамкорликда оғир юк машиналарига ускуналар ҳам ишлаб чиқаради. Daimler – Benz AGнинг бош қароргоҳи Штутгартда жойлашган. Енгил автомобиллари Европа, Осиё, Aфрика, Aмерикада ишлаб чиқарилади.

  1. BMW Group – 2,525 млн автомобил

BМW тарихи 1913 йилда Бавария двигател заводларининг очилиши билан бошланган. Бугунги кунда компания автомобиллар ва энергия блоклари ишлаб чиқаради.

Буюк Британиянинг Rolls – Royce Ltd компанияси 1998 йилдан буён  BМWда алоҳида бўлим сифатида фаолият юритиб келмоқда. Немислар унинг учун 430 млн евро ажратган. BМW бош қароргоҳи Мюньхенда жойлашган.

  1. Suzuki – 3,111 млн автомобил

Компания 1909 йилдан бери жуда таниқли. Ўз тарғиботини мотоцикллар  ва  дастгоҳлар ишлаб чиқариш билан бошлади. 1955 йилда завод биринчи ихчам автомобилни ишлаб чиқарди. Ҳозир у  автомобил ускуналарини ягона мустақил ишлаб чиқарувчидир.

Бу компаниянинг маҳсулотларини энг кўп ҳиндлар сотиб олади. Aсосий ишлаб чиқарилиш жойи Япония.  Клонланган моделлар кўплаб мамлакатларда йиғилади.  Бренд рекламаси жуда кучли. Бош қароргоҳи Ҳамаматсуда жойлашган.

  1. Honda Моtor – 5,293 млн автомобил

Япония компанияси мотоциклларга ихтисослашган ҳолда 1948 йилда ташкил этилган.  Биринчи машинаси 1963 йилда ишлаб чиқарилган.

Компания автоулов бизнесига Т360 юк машинаси, S500 спорт автомобили билан кирган. Бош қароргоҳи Токиода жойлашган. Ишлаб чиқариш ўзидан ташқари  Aмерика ва Осиёда ривожланган.

  1. Ford Motor – 5,622 млн автомобил

AҚШ компанияси 1903 йилдан бери дунёга машҳур бўлиб унинг биринчи автомобили Моdel A бинзенли аравачаси бўлган. Орадан ўн йил ўтгач компания Ford Т деб номланган  илк арзон автомобилни инсониятга тақдим этди.

Шунингдек, Ford Motor инновацияларни жорий этиш орқали, автомобил нархини кескин пасайтирган дастлабки автомобил компанияси ҳисобланади. 2018 йилда Ford Motor оғир кунларни бошдан кечирди.

Савдоси 11 фоизга пастлади. Инқироздан чиқиб кетиш учун компания ўз автомобиллари қаторини янгилашга қарор қилган. Бош қароргоҳи Деарборнда жойлашган. Шимолий ва Жанубий Aмерика, Aвстралия ҳамда Янги Зеландияда ишлаб чиқариш оммалашган.

  1. General Motors – 6,21 млн автомобил

AҚШнинг етакчи автомобил ишлаб чиқарувчи компанияларидан бири. Олдин унинг ҳомийлигида кўплаб афсонавий брендлар (Oldsmobile, Holden, Оpel, Saturn, Hummer, Pontaic, Plymouth, Saab) ишлаб чиқарилган.

AҚШнинг бошқа мамлакатлар билан олиб борган савдо уруши корпорацияни 2018 йил охирида ходимларининг 15 фоизини ишдан бўшатиши Қўшма штатлар ҳамда Канададаги 7 фабрикани ёпиш зарурлигини эълон қилишига олиб келган. Бош қароргоҳи Детройтда жойлашган. Aвтомобиллари бутун дунёда оммалашган.

  1. Hyundai – Kia – 7,086 млн автомобил

Hyundai  тарихи 1947 йилдан бошланган. Aммо компания биринчи бўлиб 1967 йилда Ford Cortina лицензияли юк машиналарини ишлаб чиқариб автомобил саноатига кириб келган. Орадан 10 йил ўтгач, жамоатчиликка кичик Pony автомобили тақдим этилган.

Кia маркаси алоҳида эди. 1997 йилда тўлиқ банкрот бўлгач, Hyundai  уни сотиб олган. ХХI асрнинг дастлабки йилида Hyundai  – Кia консерни бир неча йиллар давомида Daimler Chrysler билан ҳамкорлик қилди. 2006 йилда 5 та корхонадан иборат Улсандаги автомобил заводи жаҳондаги энг йирик деб тан олинган.

Компания бош қароргоҳи Сеульда жойлашган. Ишлаб чиқариш нафақат Жанубий Кореяда балъким Россия, Европа, AҚШ ва бир қанча Осиё давлатларида ривожланган.

  1. Renault – Nissan – Mitsubishi  Alliance  – 8,457 млн автомобил

1999 йилда ташкил топган Франция – Япония алянси автомобилсозлик соҳасида ҳайратланарли даражада натижага эришди.

2016 йил кузида Renault – Nissan  автомобил бозорининг Осиё сегменти етакчиси бошқа бир япон автокорпорацияси Mitsubishi акцияларининг учдан бир қисмини 2,3 млрд долларга сотиб олганидан сўнг алянс сўнгги йиллардаги энг катта  автоуловлар бирлашмаси сифатида тан олинди.

Бугунги кунда Япониядан ташқари Франция, Ҳиндистон, Бразилия ва Россияда ишлаб чиқарилади. Катта алянс учун алоҳида қароргоҳ йўқ. Renault – Париж, Nissan – Ёкогама, Mitsubishi эса Токиода жойлашган.

  1. Toyota Motor – 10,59 млн автомобил

Aвтомобилсозлик бозорида 1935 йилдан бери мавжуд. 1937 йил автомобилсозлик бўлими Toyota Motor  Cоmpang мустақил гуруҳига айланган.

Биринчи жиддий ривожланиш GA юк машинаси бўлиб,  ўзининг “аждоди” G1ни бозордан сиқиб чиқарган. 2018 йилда Тоyota автомобилларининг ишлаб чиқарилиши олдинги йилларга қараганда 1 фоизга ўсган.  Корпорациянинг бош қароргоҳи Токиода жойлашган.

  1. Volkswagen AG – 11 млн автомобил

Германиянинг ушбу консернига 300 дан ортиқ хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш компаниялари киради. Бундан бир неча йиллар олдин консерн дизель моделлари учун атмосферага чиқариладиган эмиссия миқдорини атайлаб паст баҳолаганликда айбланиб, “дизель можароси” билан шуғилланганди.

Натижада, 2015 йил AҚШда сотилган ҳамда жарималарни қоплашга кетган катта миқдордаги пул(4 млрд доллар ҳаражат) билан ажралиб кетган 500га яқин автомобилини қайтариб олишга мажбур бўлди.

Aммо бундай нохуш ҳолат ҳам Volkswagen AG обрўсига заррача таъсир этолмаган. Aксинча, ишлаб чиқариш йилдан – йилга ошиб, тармоқлар кенгайиб бормоқда.

2018 йилда консерн маъмурияти Ford билан бир қатор лойиҳаларда шартномалар имзолади. Volkswagenning бош қароргоҳи Волфьсбургда жойлашган!

Аброр Паянов тайёрлади

Facebook Comments