Ўзбекистонлик таниқли журналист Абдукарим Мирзаевнинг ҳибсга олиниши ва Туркиядан депортация қилиниши масаласи юзасидан президент Ражаб Тойиб Эрдўғанга твиттерда мурожаатлар қилинмоқда.

“Абдукарим Мирзаевни қўллаб-қувватлаш мақсадида Twitter орқали Туркия президенти Режеп Тойиб Эрдўғонга мурожаатлар ёзилмоқда. Сизлардан ҳам ушбу акцияга қатнашишни сўраб қоламиз. Эътиборингиз ва ёрдамингиз учун катта раҳмат!”, дейилади журналистнинг телеграм каналида.

Айни вақтда Абдукарим Мирзаевни депортация қилиш тўғрисидаги қарорни бекор қилиш ва қўйиб юборилиши бўйича тегишли чоралар кўриляпти.

 

Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, Ўзбекистон томони Мирзаевнинг қўлга олиниши бўйича сўров бермаган. Мамлакатда унга нисбатан ҳеч қандай жиноят иши ҳам очилмаган. Ташқи ишлар вазирлиги ҳозирда ишни ўрганаётганини ва тез орада расмий баёнот билдирилишини таъкидлади.

Абдукарим Мирзаев Туркияда қамоққа олинди. У Ўзбекистонга депортация бўлиши мумкин

Тезкор: Абдукарим Мирзаевнинг маъмури мурожаат билан чиқди