Tashkent City ҳудудидаги ҳиёбонга кириш 17 декабрдан бошлаб пулли бўлди. 5–12 ёшли болалар ва пенсионерлар учун 5 минг сўм, 12 ёшдан катталар учун 10 минг сўм, автомобиль билан кириш учун эса 20 минг сўм нарх белгиланган. Бу ҳақда 16 декабрь куни деярли ҳеч ким эшитмаган, ҳеч ким билмаган Tashkent City’нинг расмий сайтида маълумот ҳам берилган.

2020 йил 17 декабрдан бошлаб Янги йил ва Янги йил кунлари паркга кириш фақат чиптахоналар орқали амалга оширилади, бу ерда чипталарни сотиб олиш орқали сиз кўплаб ижобий ҳис-туйғулар қабул қилиш имкониятига эгасиз.

Дам олиш чипталари нархи:

12 ёшдан катталар – 10 000 сўм

5 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар – 5000 сўм

5 ёшгача бўлган болалар – бепул

Нафақахўрлар – 5000 сўм (ҳужжат асосида)

Ногиронлар – бепул (ҳужжат асосида)

Енгли автомобиллар – 20 000 сўм

йўловчилар, шу жумладан.

Ҳиёбонга кирган одам қандай ижобий ҳис-туйғуларни ўзига олиши мумкин? Нархлар қимматлигидан ижобий ҳис-туйғу олиши керакми?

Хуллас, етарли: ким эканлигингиз, мақсадингиз нима эканлиги яққол кўриниб қолди. Уялинг, еб-тўймаслар, пул деб уйғониб, пул деб ухлайдиганлар. Халқ норози бўлиб чўнтагидан чиқараётган пулларни қабрингизга кафан ила қўшиб олиб кетасиз.

Мазкур хабар интернетда тарқалгач, кўплаб норозиликларни келтириб чиқарди, албатта, бу табиий эди. Чунки, Жаноб Ортиқхўжаев бу паркнинг очилиш маросимида “Қадрли ва азиз Халқим! Бугун “Тошкент сити” очилишидамиз. Паркни кўриб, ҳордиқ чиқариб, оилангиз билан мазза қилиб айланинг. Тошкентимизнинг яна бир ютуғини кўришингизни тилаб қоламиз. Таклиф қиламиз, бу Халқимиз учун, бу жой миллатимиз учун илоҳим миллатимизга ушбу яхши жой буюрсин. Халқимиз келиб яйрасин, фарзандлари билан ўйнаб кулсин, ҳаммаси Халқимиз ва Ўзбекистон Халқи учун ва азиз меҳрибон миллатимиз учун”, деб Халқининг қулоғига лағмон чўзган эди.

Мана бугун ўша лағмон пишди: Қотириб қўйдингиз “Жоҳа ака”, мазза қилиб оиламиз билан айландик! Халқ хўп ва кўп мазза қилди. Дуолар қилиб, умрингиз узоқ бўлишини тилади! Мартабангиз бунданда ҳам зиёда бўлиб, бунақанги ситиларни бутун дунё бўйлаб қуриб-қуриб ташланг.

Ўзи газ-свет, бензин, машиналар қимматлиги, монополиядан азобланаётган Халқингиз бугун сиздан рози! Жаа, бобладингизда, мана шу ишингиз ҳаммага бирдек ёқиб тушди. Кириш пулли бўлганини эшитган Халқ узоқ-узоқ ҳудудлардан ижобий ҳис-туйғу олиш учун йўлга отланган. Кўрасиз, эртага “Пул сити” а йўғе, “Тошкент сити” “пуллар”, эй яна адашиб кетдим, миллионлаб одамлар билан тўлиб тошади.

Эплолмасакансиз, нима қилардингиз баландга чиқиб олиб, гапиришни. Мақолани ўқигандан сўнг балки бизга ҳам “6 сонияда такси” чақириб қўйгандирсиз. Лекин билиб қўйинг, сиз иккиюзламачисиз! Бугун Халқ юзига очиқчасига оёқ қўйишдан бош тортмадингиз, сизни ҳеч қандай баҳоналарингизни тинглашга тоқат қолмади. Ҳеч қандай адоват ҳам бўлиши мумкин эмас. Ахир, сиздек “бечора”га яқинлашиб бўлармиди?

Нари борса, бир икки шотирларингиз телефон қилиб “мақолани олиб ташланг, илтимос”дан уёғига ўта олишмайди. Хуллас, бизда гап шу: қолганлар нима деётгани қизиқ бўлса, марҳамат!

Troll.uz: “Тошкент Республикасига Виза қачон жорий қилишаркан? Хабаринглар йўқми?”

“Чипталар Истиқлол Санъат Саройи кассаларида сотилмоқда дейиш керак эди видеонинг охирида”.

“Қарасам невигодна экан”.

Tentak Minds: Ташкент сити – пуллик сити.

Ҳа, энди Ташкент Сити майдони тадбиркорлик субъектига қарашли деб оладиган бўлсак, ҳар қандай тадбиркорликнинг асосий мақсади фойда олиш.

Қараса, одам келиб турибди, ким вилоятдан келса, бир бор шу ситига бориб ҳеч бўлмаса расмга тушиб кетмоқда. Демак пул қилса бўлади, қилиш керак.

Мен қойил қолдим, Жаҳонгир ака, газини босинг. Халқ норози бўладими йўқми, бунинг нима фарқи бор, 6 секундлик дунёда пул қилиш керак тамом.

Ҳа, яна бир таклиф, Ситига кирган одам совуқдан ҳожатга боргиси келиб қолади, ҳожатхона нархини атиги 2000 сўм қилиб қўйибсизлар, ахир монополия қоидаларига шу ярашадими? Йўқ, албатта, бирдан 10000 сўм қилиш керак, кейин акция эълон қиласиз, кириш 10000, ҳожатхона 10000, иккаласига бирдан чипта сотиб олса, 18000 сўм, 2000 фойда десангиз, одам шунга ҳам хурсанд бўлиб юраверади.

Нью Йоркдаги Марказий парк, йилига 35 000 000 одам бу паркни зиёрат қилади, бу дегани бутун Ўзбекистон аҳолиси бир йилда бу паркни зиёрат қилади. Энди сюрприз: паркка кириш ғирт текин, ҳа, Карл, эшитяпсанми? Теппа-текин.  Зато бизда Бунёдкор стадиони бор, гапинг борми?

Энди битта аппарат ўйлаб топинглар, ким Ситига келиб кетидан газ чиқарса, жарима ҳисобласин, ахир мусаффо осмон остидаги ҳаво ифлосланмоқда, бунинг бадалини тўлаш керак. Кейин Ситига борсак, кетимизни қисиб юрамиз.

Хушнудбек Худойбердиев ҳам шахсий каналида хабар ўқиш пулли бўлганини ёзганди, аммо ўчирди.

Зафарбек Солижонов:

Ўзи “Тошкент сити” Бош вазирнинг 559-сонли қарори асосида қурилган. Қарори lex.uz'да фақат рус тилида чиқяпти, ойлониб кете. Ушбу қарор асосида лойиҳани бунёд этишга солиқ-бож имтиёзлари ва преференциялари берилган. Уни давлат унитар корхонаси қуряпти. Қарорга қарайдиган бўлсак, у ерда унга бир қанча юқоридагидек ҳуқуқлар берилган. Мени қизиқтираётган тарафи – корхона директори қайси асосга кўра нарх белгилаган? Давлат корхонаси директори буйруғига қандай ҳужжат асос бўлолади?

Тузатиш: “Қадрли, азиз ва пули бор халқим…” деб ўқилсин.

“Тошкент сити”да нархлар ошиши масаласида ҳеч бўлмаса, Юлдуз Усмонова ёки Ҳалимахоним чиқиб тушунтириш берар деган ижобий гумондамиз.

“Кириш пули – пулсиз” деб ёзилган қоғозлар бўлади. Кейинчалик кириш учун уни сотиб олишингизга тўғри келади, ҳалқум, а йўғе халқим.

Davletov:

Тошкентга душман керак эмас. Барча муаммолар бошида Тошкент эгалари турибди. Тағин эрта-индин Ёшлар форуми бор.

Болалар ва пенсионерлардан 5 минг сўм, бошқалардан 10 сўм олмоқчи бўлганларнинг бюджет буюртмалари:

Shakhdarov:

Туркияда қурилганига салкам 800 йил бўлган Румий мақбарасига кириш бепул. Бугун атиги 2 йил олдин қурилган Ташкент cитй эса пуллик бўлибди. Қани одалат?.

MILITSIYA UZB:

“Тashkent City” га кириш пулик бўлганлигини кўрган чет элик меҳмон….

Namanganlik bloger:

Ушбу расмлардан 5 та фарқни топинг:

1-расм: “Tashkent city”га кириш пуллик бўлди.

2-расм: Ўзбекистонда  табақаланиш яққол одатга айланди.

EFFECT.UZ:

“Туя тўйди, фил тўйди”

Акмал Эшонхонов:

Номардлар, энди “Тошкент Сити”га киришнинг ўзидан ҳам соққа қиляпсизларми? Уялинглар, очкўзлик сизларни бир кун ўзининг гирдобига олиб кетади. Мен бунга ишонаман…

Ҳозирча шу “чиройли сўзлар” етади: Хўш энди қайси виждон билан Халқум эмас Халқим дея оласиз. Билиб қўйинг Халқ сизники ҳам эмас, бошида нима деб ёлғон гапирдингиз-у, бугунга келиб нималар қиляпсиз? Ҳаммасига жавоб берилиши шарт!

“Tashkent city”да кўришгунча омон бўлинг, ҳа айтганча чипталарни кассадан сотиб олишни унутманг Халқим!