АҚШнинг “Тhe National Interest“ журнали Россиянинг S-400 зенит-ракета тизимлари хусусиятлари ва имкониятларини баҳолади ва S-300 тизими билан таққослади.
Нашрнинг таъкидлашича, S-300 узоқ масофага учадиган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими бўлса, S-400 энг янги рус комплекси ҳисобланади. У жуда кўп қиррали ва тўрт хил турдаги ракеталар туфайли қисқа ва узоқ масофаларга нишонларга зарба беришга қодир.
Мақолада S-400 бир вақтнинг ўзида 80 та нишонга ва 160 та бошқариладиган ракеталарга зарба бера олиши кўрсатилган. Ушбу хусусият айниқса учувчисиз учиш воситаларининг кўпайиши туфайли ҳам муҳимдир.
Бундан ташқари, материал муаллифи сўнгги ўн йил ичида Россия ушбу ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими учун кўплаб йирик экспорт шартномаларини имзолашга муваффақ бўлганлигини қўшимча қилади. S-400 таниқли мижозлари орасида Хитой, Туркия ва Ҳиндистон каби мамлакатлар бор ва Ироқ, Миср, Вьетнам, Қатар ва Саудия Арабистони ҳам сўнгги йилларда ракетага қарши мудофаа тизимини сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда.

Аввалроқ, 17 декабрь куни россиялик ҳарбий эксперт Игор Коротченко Россиянинг қитъалараро баллистик ракеталари ўзларининг янги жанговар ускуналари орқали Американинг ракетага қарши мудофаа тизимига (ABM) кириб боришга қодир эканлигини айтди. Унга кўра, яқин 15-20 йил ичида Қўшма Штатлар ракеталарга қарши самарали тўсиқларни ривожлантира олмайди.