16 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида қишга тайёргарликда йўл қўйилган камчиликларни ҳал этиш масалалари танқидий таҳлил қилинди.

Давлат раҳбари ўз сўзини бошлар экан дастлаб, аҳолининг қишки мавсумда бошидан ўтказаётган қийинчиликларига эътибор қаратди. Оммавий аҳборот воситаларида кўтарилаётган мавзуларни инобатга олиб, яна бир бор ОАВ ходимларига миннатдорлик билдирилди.

“Қиш мавсумига тайёргарликда йўл қўйилган камчиликларни ҳал этиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича аниқ вазифаларни келишиб олишимиз керак. Халқ қабулхоналарига мурожаатлар сони бу йил ўтган йилгига нисбатан кўмир, газ ва электр таъминони бўйича кескин ошиб кетгани жойларда қиш мавсумига тайёргарлигимизда муаммолар борлигини кўрсатиб турибди. Электр, табиий ва суюлтирилган газ ҳамда иссиқлик таъминотида тез-тез узилишлар аҳолинининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Бензин нархининг ошгани аҳоли ўртасида жиддий муҳокамаларни келтириб чиқармоқда. Умуман олганда, ижтимоий тармоқларда аҳолининг энергия таъминоти бўйича муаммолари билан боғлиқ қарийб 2000 га яқин мақолалар ва видеороликлар орқали чиқишлари қайд этилган. Мен яна бир марта оммавий ахборот воситалари ходимларига, ижтимоий тармоқ вакилларига миннатдорлик билдирмоқчиман. Булар мана шундай муаммоларни бизга етқизяпти. Ошкоралик деганимиз, бир-биров билан мулоқот очиқлик натижаси мана шундан далолат. Жойлардаги раҳбарларнинг ишлари натижадорлигига ижтимоий тармоқларда аҳоли холис баҳо бермоқда. Бу ҳам адолатли баҳо.

Қиш мавсумида тармоқлар ва ҳудудларда электр энергиясининг узлуксизлигини таъминлаш учун суткасига 10-12 млн кв соат қўшимча электр энергия ишлаб чиқишимиз зарур. Охирги уч йилда, мустақиллик йилларида амалга оширилмаган умумий қуввати 2280 мг/кв бўлган Тўрақўрғон, Тахиатошда иккитадан Навоий ва Тошкент иссиқлик станцияларида биттадан янги энергия блоклари ишга туширилди. Бу ҳам жуда катта маблағ, жуда катта ҳаракат, жуда катта натижа десак тўғри бўлади”, деди Мирзиёеев.

Шавкат Мирзиёев аҳоли сони икки бароварга ўсганини таъкидлаб, 3 йилда 30 йиллик қолоқлиқни бартараф этиб бўлмаслиги ҳақида гапирди.

“Албатта, 30 йилда аҳоли сони икки бараварга ўсганини инобатга олсак, 3 йилда 30 йиллик қолоқликни бартараф этиб бўлмаслигини ҳамма билади. Бу йилги қишни ҳам инобатга олиб, жуда катта режалар қиляпмиз. Ҳозир бу йил қишни қандай ўтказамиз? деган ҳисобот бўлиши керак. Республика бўйича бир кунда ўртача 2142 та маҳалладаги 1 млн 432 минг хонадонда электрдан узилишлар кузатилган.

Ушбу узилишларга асосан электр энергиясига бўлган иқтисодиёт тармоқлар ва аҳоли талабининг кундан-кунга ошиб бориши, шунингдек, тақсимловчи тармоқларнининг 60 фоизи эскирганидан далолат. Қайси вилоят, туман, шаҳар ҳокими Республикадан маблағ ажратилишини кутиб ўтирмасдан ички имкониятлардан фойдаланиб, ушбу электр тармоқларини янгилаш бўйича бош қотирмоқда. Лекин бу саноқли…”, деди давлат раҳбари.

Шунингдек, Ўзбекистон президенти табиий манбалар жумладан заҳирадаги газни халққа етказиб беришда йўл қўйилаётган хато-камчиликларни таъкидлаб, тизимда ноинсофлар кўпайиб кетганини қайд этди.

“Аҳоли ва тармоқларнинг табиий газ билан узлуксиз таъминлаш борасида қатор муаммоларни ҳал қилишимиз керак. Газ тизими билан боғлиқ муаммолар бугун юзага келмаяпти. Балки 30 йилдан бери бизни қийнаб келаётганини барчамиз биламиз. Лекин буни баҳона қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Газ нуқтаи назаридан счётчик йўқлигидан шундай бўляпти, агар счётчикларни жойига қўйсак биз ўзимизни газимиз ўзимизга бемалол етади. Агар ўғрилик бўлмаса ҳаммаси яхши бўлади. Фақат ноинсофлар кўп.

20 санадан 10 санагача ҳар бир вилоят ҳокимлари маҳалла раислари билан бирга янги тизимга ўтамиз. Эрталаб 8 дан 09:30 гача ва кечқурун соат 20:00дан 09:30 гача вилоят ҳокими ҳамма маҳалла раислари билан селекторда гаплашиши керак. Ҳисоботини олади. Суюлтирилган газ, кўмир ва нарх-наво. Мен бугун топшириқ бераман 5 минг тонна қўшимча шакар ва 5 минг тонна шоли, 2 минг тонна ўсимлик ёғи Республика бўйича арзон нархларда етказилиб берилади”, деди Президент.

Бундан ташқари, президент мамлакат заҳираларси Халқни боқишга етишини қайд этиб, иқлим ўзгараётгани бизга янгилик бўлганини очиқлади.

“Ҳаммасини заҳираларимиздан оламиз. Бизда заҳирамиз, бор Худога шукр, қишдан чиқиб кетишга етади. Биз бундай совуқларга ўрганмаганмиз, лекин ҳаёт бу йил бизга шундай сабоғ олиб келдики, ҳей кўзингни оч мўмин-мусулмон энди об-ҳаво ўзгаряпти. Ноябр ва декабр ойларида бизда ҳеч қачон бундай совуқ бўлмаган. Иқлим ўзгаришга тайёр бўлишимиз керак. Ҳамма нарсамиз бор, Халқимизга шуни эсон-омон етказиб берсак, масала бўлмайди. Ҳамма туман ҳокимларига, вилоят ҳокимларига, сектор раҳбарларига баҳо бўлади”, деган Президент.

Давлат раҳбари газ экспортини қисқартириб, аввало аҳоли эҳтиёжларини қондириш юзасидан кўрсатма берди. Бунинг ҳисобига кунига 7-8 миллион куб метр табиий газ қўшимча равишда ҳудудларга йўналтирилади. Шунингдек, аҳоли эҳтиёжини қоплаш учун яна 217 минг тонна суюлтирилган газ етказиб бериш вазифаси қўйилди. Самарасиз ишлаётган 25 та конни инвесторларга “риск-сервис контракт” шартлари асосида бериб, табиий газ ишлаб чиқаришни кўпайтириш мумкинлиги айтилди.

Жойларда кўмир билан боғлиқ эътирозлар ҳам бор. Аҳоли ва ижтимоий объектлар учун ажратилган маҳаллий кўмирнинг 60 минг тоннаси ҳали эгаларига етказиб берилмагани кўрсатиб ўтилди.