Кеча, 16 декабрь куни соат 16:35 ларда Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги “Тошкент савдо маркази” комплексида 25 ёшли йигит келишмовчилик туфайли ўз акасини пичоқлаб ўлдирган. Бу ҳақда Effect.uz мухбири хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Чилонзор тумани, “Тошкент савдо маркази” комплекси ҳудудидаги 5-блок, “Г” қатор, 127-савдо дўкони олдида 1995 йилда туғилган, муқаддам судланган Н.М ўзаро келишмовчилик оқибатида акаси 1991 йилда туғилган О.М. нинг ўнг кўкрак қўлтиқ ости соҳасига бир маротаба пичоқ билан уриб, тан жароҳати етказган.

Шундан сўнг йигит ҳодиса жойидан яширинган.  Жабрланувчи, О.М олган тан жароҳати билан шифохонада вафот этган.

Таъкидланишича, Чилонзор тумани ИИБ томонидан Н.М. га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисм “д” банди (таъмагирлик ниятида) билан жиноят иши қўзғатилиб, уни қидириб топиш чоралари кўрилмоқда.