АОКА ҳузурида Жамиятда коррупцияга қарши курашиш ҳақида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги вакиллари иштирок этди.

Анжуманда қатнашган журналист томонидан автомобиль олд ойналарини «тонировка» қилиш йўл-транспорт ҳодисалари кўпайишига сабаб бўлаётгани ва айнан олд ойналарни қорайтиришни тақиқлаш борасида таклиф берди.

Ички ишлар вазирлиги вакили бунга қуйидагича жавоб берди:

“Автомобиль олд ойналари фақат 50 фоиз ёруғлик ўтказувчанлиги бўйича тусини ўзгартириш рухсат берилган. Автомобильлар ойналари қорайтирилгани йўл-транспорт ҳодисаси содир этилишига сабаб бўлмайди. Ўзбекистонда айнан «тонировка» туфайли юз берган ЙТҲ рўйхатга олинмаган”.