Effect.uz мухбири Комил Жомуродов Андижон вилояти Асака тумани Қоратепа қишлоғидаги хонадонларнинг бирида яшаётган бир ярим яшар қизалоқнинг аҳволи билан танишди.

Маълум бўлишича, Шукрона гидроцефалия касаллиги билан оғригани сабаб унинг бош қисмида ўсимта мавжуд. Айни вақтда қизалоқнинг аҳволи оғир. Ота-онасида моддий маблағ етишмовчилиги сабаб мазкур оила Ўзбеистон халқидан моддий ва маънавий ёрдам кутмоқда.

Қизалоқнинг яқинлари унинг касалини бедаво деб ҳисоблаб, ҳозиргача докторга кўрсатишмаган. Операция қилиш учун қанча маблағ сарфланиши номаълум. Шу сабабдан келгусида хайрияга оид барча ҳисоботларни алоҳида тақдим этиб борамиз.

Тўлиқ тафсилотларни видео орқали томоша қилишингиз мумкин:

Азиз мусулмонлар, ҳурматли юртдошлар Сиз Шукронанинг хасталикдан фориғ бўлишида ўз ёрдамингиз, эҳсонингизни беғараз улашасиз деган умиддамиз.

Зеро, бутун олам Парвардигори карами кенг, саховати чексиз бўлган зотки, У ўз хазинаи ғайбиясидан бандаларига қанча инъом қилса-да, ундан ҳеч бир нарса камаймайди. Парвардигоримиз биз бандаларини ҳам Ўзининг сифатларидан ўрнак олиб, доимо хайру саховатли бўлишга ва эҳсон қилишликка буюради. Келинг шу ўринда аслида “эҳсон” ўзи нима эканлиги ҳақида билиб олсак.

“Эҳсон” деганда бировга бирор неъматни бериш ва фазлу карам кўрсатиш тушунилади. Лекин “эҳсон” сўзи луғатда “яхшилик қилиш, эзгулик кўрсатиш” маъноларини ҳам англатади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг бир неча оятларида эҳсон ва яхшилик қилишликка буюргандир. Иброхим сурасининг 31-оятида шундай мархамат қилади:

“(Эй Муҳаммад!) Имон келтирган бандаларимга айтинг, намозни баркамол адо этсинлар ҳамда савдо-сотиқ ва ошна-оғайнигарчилик бўлмайдиган кун (қиёмат) келмай туриб, Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан хуфёна ва ошкора эҳсон қилсинлар!”.

Оли Имрон сурасининг 92-ояти каримасида эса шундай дейилади:

“Суйган нарсаларингиздан эҳсон қилмагунингизгача сира яхшиликка (жанатга) эриша олмайсизлар. Ниманики эҳсон қилсангиз, албатта, Аллоҳ уни билувчидир”.

Роббал аъламин жаннатга эришишликнинг йўлларидан бири бу – суйган нарсасидан эҳсон қилиш эканини баён қилмоқда. Инсон табиатида шундай бир нарса борки,  ўзи суйган нарсасидан воз кечиб уни эҳсон қилиш озгина қийинроқ туюлади.

Аммо, ўйлаб қаралса воз кечаётган нарсаси унинг эвазига охиратда қўлга киритадиган мукофоти яъни жаннатнинг  олдида жуда арзимас нарса эканини тушуниб етади.

Хайрия учун пластик карта рақамлари ва маълумотлар:

UZCARD: 8600 1204 4505 6024

СБЕРБАНК: 5336 6901 9933 5581

VISA: 4738 7201 7400 8536

HUMO: 9860 2601 0178 8677

Боғланиш учун: +998934260318