Токио суди «Твиттер киллери” лақабли 30 ёшли Такахиро Ширайшини ўлимга маҳкум этди. У 2017 йилда саккиз нафар аёл ва бир эркакнинг ўлимида айбдор деб топилди. Бу ҳақда Япониянинг Kyodo News нашри хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Шираиши твиттердаги профилига ўз жонига қасд қилиш кайфиятини тавсифловчи постларни нашр этган ва шу орқали интернетда улар билан яқиндан танишган.

Шундан сўнг Такахиро танишларини Зама шаҳридаги (Токиодан 36 км узоқликдаги) квартирасига таклиф қилади, сўнгра уларни ўз жонига қасд қилиб, ёки ўлдириб, жасадларини майдалайди.

Қурбонлар орасида бўлган ягона эркак ўлдирилган аёллардан бири билан яқин таниш бўлган ва “хитмен”нинг қотиллигини очишга айнан шу ҳолат ёрдам берган.

Судланувчининг адвокати, твиттердаги постлар асосан қурбонларнинг ўзини ўлдиришига розилигининг далили эканлигинини таъкидлаганди. Бироқ судья Наокуни Яно марҳумлар ўз жонидан воз кечиш таклифидан бош тортганликлари тўғрисида қарор чиқарди.

Адвокатлар Ширайшининг ўлимга олиб келадиган постларни тарғиб қилгани учун судядан айбловни юмшатишни сўрашди. Шунингдек, улар мижозлари қотилликлар пайтидаги ҳаракатларини тан олмаганини қўшимча қилишди.

Штат прокурорлари марҳумлар ўз танасини қурбонликка беришга рози бўлмаганига эътироз билдиришди, чунки Ширайшининг ўзи уларни бўғиб ўлдираётган пайтида қаршиликка учраганини маълум қилди. Адвокатлар булар рефлектор ҳаракатлар эканлигини айтишди. Бироқ суд жараёни якунида судланувчи прокуратуранинг айблов версиясини тасдиқлади ва ўз айбига иқрор бўлди.

Судья содир этилган жиноятларни ўта шафқатсиз деб топди ва судланувчини жавобгарликка тортиш учун уни ақли расо деб топди. Судья, шунингдек, ушбу иш одамларга ижтимоий тармоқларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва роли ҳақида ўйлаш учун асос яратишини таъкидлади.

Ширайиши ҳукм қандай бўлишидан қатъий назар, унга қарши чиқмаслигини айтган эди. Шираиши 2017 йилнинг августидан октябригача қатор қотилликларни содир этган. Унинг қурбонлари 15 ёшдан 26 ёшгача бўлган.

Қотиллик 2017 йилда Хеллоуин куни маълум бўлиб, унинг 13,5 квадрат метрли квартирасида одам қолдиқлари топилган. Straits Times газетаси тинтув пайтида музлатгич ва асбоб жойлаш қутиларига қадоқланган 9 нафар одамнинг кесилган боши ва 240 дона одам суяклари топилганини маълум қилди.

Би-би-сининг таъкидлашича, Ширайиши иши кенг жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлган ва хусусан, Япония ҳукумати ва ижтимоий тармоқлар маъмурлари ўз жонига қасд қилиш фикридан азият чекаётган ёшларни қўллаб-қувватлашга киришган.