«Ўзбекистон темир йўллари» 63,4 миллиард сўм зарар кўрганини маълум қилди. Spot’нинг хабар беришича, бу ҳақда компаниянинг 2020 йил учинчи чораги якунлари тўғрисида Корпоратив ахборот ягона порталида эълон қилинган ҳисоботида қайд этилган.

Унга кўра, компаниянинг соф фойдаси 6,6 триллион сўмни, ялпи фойда 2,4 триллион сўм, асосий фаолиятдан олинган даромад 1,9 триллион сўмни ташкил этди. Молиявий фаолият бўйича харажатлар 2,3 триллион сўмни, валюта курслари фарқидан кўрилган зарар 1,7 триллион сўмни ташкил этди.

Май ойидаёқ мамлакат транспорт корхоналари карантин чекловлари сабабли 340 миллиард сўм зарар кўргани маълум бўлганди. Эпидемиологик вазият барқарорлашгунча бу рақамлар яна ошиши аниқ.