Экофаол, 2019 йилнинг “Йил одами”, “болалигидан айрилган қизча” — Грета Тунберг якшанба куни Янги Зеландия ҳукумати томонидан иқлим ўзгаришларига қарши олиб борилаётган сиёсатга баҳо бериб, уни самарасиз деб атади.

Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардерн эса, бунга жавобан мамлакатни танқид қилиш ноўрин эканини, у қўлидан келган барча ишни ортиғи билан уддалаётганини таъкидлади.

Маълумот учун Янги Зеландия 2 декабрь куни иқлим ўзгаришларига қарши фавқулодда ҳолат эълон қилди. Ҳукумат режасига кўра, кўмирда ишлайдиган қозонхоналар 2025 йилга қадар йўқ қилиниши, мамлакатдаги машиналар анъанавий ёқилғидан воз кечиши ва бунинг учун 141 миллион доллар маблағ йўналтирилиши айтилган эди.