Туркиянинг Истанбул шаҳри Малтепе ҳудудида тиланчилик қилаётган турк фуқаросига “Мен узоқдан келиб, бу ерда ишлаяпман. Сиз тиланчилик қилишдан уялмайсизми? Боринг ва ишланг” деган сўзлари учун Ўзбекистон фуқароси Бурхонжон Олчинов пичоқлаб ўлдирилди.

Унинг қотили Бадир Г. ҳодиса жойидан қочиб кетгач, орадан икки соат ўтиб топилди. У дўстининг уйига яшириниб олган. Туркия суди қотилни бу қилмиши учун 24 йилга озодликдан маҳрум этиши мумкин.

Ҳодиса 8 декабрь куни Фейзулла тумани Малтепе шаҳридаги Мемор Синон кўчасида содир бўлади. Маҳалла савдогарларидан тиланчилик қилиб тирикчилик қилган Бедир Г. алкоголь сотиб олиш учун спиртли ичимликлар дўконига келган. Дўконда курьер бўлиб ишлаган наманганлик 31 ёшли Бурхон Олчинов Бедир Г.га (27 ёш) “Мен ўз мамлакатимдан келиб, чет элда ишлаяпман. Сиз пул сўраяпсизми, уялмайсизми? Боринг ва ишланг” деган.

Натижада ўртада жанжал келиб чиқади. Бедир Г. пичоқ билан Олчиновнинг чап кўкрагига жароҳат етказади ва воқеа жойидан қочиб кетади. Ватандошнинг пичоқлани қуйидаги видеода кўриниш беради.

 

Шифохонага етказилган Бурхонжон Олчинов шифокорларнинг ҳаракатига қарамай ўша ерда жон таслим қилади. Полициячилар ҳодисадан икки соат ўтиб, Бадир Г.ни Малтепадаги дўстининг уйидан топишади. У дўстининг уйига яшириниб олган эди.

Бурхонжон Олчиновнинг жасади 12 декабрга ўтар кечаси Истанбулдан Тошкентга олиб борилди. Шундан сўнг 31 ёшли йигитнинг мурдаси Наманганнинг Поп туманига етказилди. Туркия суди қотилга 24 йил бериши кутилмоқда.