Ҳурматли сайтимиз кузатувчилари! Бундан олдинги мақоламизда Маркетинг нима? ва унинг мақсад ва вазифалари қандай деган саволга жавоб берган эдик! Бугунги мақоламизда эса сизлар билан Digital Marketing'нинг online ва offline турлари ҳақида гаплашамиз! Унда бошладик!

Digital Marketing деб — мавжуд рақамли платформалардан унумли фойдаланган ҳолда хизмат ёки маҳсулотни тарғиб қилиш жараёнига айтилади!

Digital Marketing нима?

 

Digital Marketing икки турга Online Digital Marketing ва Offline Digital Marketing'га бўлинади!

Online Digital Marketing бу ўз номидан ҳам маълумки, online, яъни, интернет билан ишлайдиган рақамли платформалардан фойдаланган ҳолда маркетинг юритиш тизимидир. Ушбу маркетинг тури ҳозирги вақтда маркетингнинг қуйидаги соҳаларини ўз ичига олмоқда:

  1. SMM (Social Media Marketing);
  2. Mobile Marketing;
  3. Video Marketing;
  4. Websayt Marketing.

Online Digital Marketing нима?

 

Offline Digital Marketing бу интернет билан боғлиқ бўлмаган рақамли платформаларда маркетинг юритиш тизимидир.Ушбу маркетинг турига қуйидаги маркетинг соҳалари киради:

  1. Телевизион Маркетинг ( ТВ Маркетинг);
  2. Радио Маркетинг;
  3. СМС Маркетинг.

Offline Digital Marketing нима?

 

Келгуси мақоламизда ҳозирда тренддаги соҳалардан бири бўлган SMM (Social Media Marketing) ҳақида гаплашамиз! Бизни кузатишда давом этинг, энг фойдали, энг қизиқарли ва энг эффектив маълумотлар айнан EFFECT.UZ расмий саҳифаларида!

Facebook Comments