Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида 80 млн сўм эвазига қизини сотаётган фуқаро ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ушланди. Бу ҳақда ишончли манба манба хабар тарқатди. Жарқўрғон туманидаги Янгиобод МФЙда истиқомат қилувчи аёл 4 ой-у, 28 кунлик фарзандини Термиз шаҳрида яшовчи 43 ёшли уй бекасига 80 миллион сўмга сотишга келишиб олган. Уша куни у ӯз боласини Термиз шаҳрида жойлашган “INDENIM” савдо маркази қаршисида“Matiz” русумли автомашина ичида 7 минг 500 АҚШ доллари ҳамда 5 миллион сўмга пуллаётган вақтида ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан тезкорлик билан қўлга олинган.

Айни дамда ўз фарзандини сотишга уринган ношукур онага нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.