Ўзбекистон расман Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомини олди. Бу ҳақда Effect.uz мухбири хабар бермоқда.

Бугун, 11 декабрь куни, Шавкат Мирзиёев Беларусь президенти, Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши раиси Александр Лукашенконинг таклифига биноан Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)нинг видеоанжуман шаклида ўтган саммитида иштирок этди.

 

Ўзбекистон Республикасига ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомини бериш саммит кун тартибидаги асосий масалалардан бири эди. Мазкур масала юзасидан қарор қабул қилинди ҳамда Ўзбекистонга кузатувчи давлат мақоми берилди.