Биринчи марта ўзбек хонандасининг клипи YouTube ижтимоий тармоғида томошабинлар томонидан 100 миллиондан ортиқ кўрилди.

Ушбу қўшиқ Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ва туркиялик қўшиқчи Ясарнинг «Сени севердим» мусиқий видеоси бўлиб, YouTubeʼ да 100 миллиондан ортиқ томоша қилинди.

 

«Сени севердим» мусиқий видеоси 2014 йил 13 январда оммага намойиш этилган.Ушбу қўшиқ севги ва хиёнат ҳақида куйланган бўлиб, Туркияда суратга олинган.

Бу видео ўзбек хонандалари ичида энг кўп YouTube тармоғида кўрилган мусиқий видео бўлди.