Бугун, 10 декабрь куни россиялик таниқли рэпер Моргенштерн (Алишер Валеев) бухоролик йигитга Mercedes-Benz автомобилини шахсан топшириш учун Ўзбекистонга келди. У Тошкентда Hilton меҳмонхонасига жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, россиялик репернинг Instagram саҳифасида ютуқли ўйинга соврин тариқасида қўйган Mercedes-Benz машинасини бухоролик йигит – ижтимоий тармоқда @aza_1002 исмли аккаунт эгаси ютиб олганди.

Рэпер Ўзбекистондаги автомобиль учун божхона расмийлаштируви нархини билиб, ўз Stories’ида видеомурожаат қолдирди.

“Биласизми, Ўзбекистонда автомобиль учун божхона расмийлаштируви қанча туради? Машина нархи билан бир хил!” дейди рэпер.

У Ўзбекистон ҳукуматидан ушбу масалада амалий кўмак беришни сўраганди. Шу билан бирга, Моргенштерн Ўзбекистонга ташрифи юқори савияда ўтишини ва янги тарихнинг дебочаси бўлишини ваъда қилганди.