“Тесла“нинг умумий бозор қиймати 600 миллиард доллардан ошди. Автогигант яна бир рекордни ўрнатди. Бу эса электр транспорт воситаларини ишлаб чиқарувчиси “S&P-500“ нинг олтинчи йирик компаниясига айланишига имкон беради.

7 декабрь куни компаниянинг қимматли қоғозлари 7,1 фоизга ўсди (ҳар бир акция учун 641,76 долларга). “Тесла“ капиталлашуви икки ҳафта ичида 100 миллиард долларга кўтарилди. Йил бошидан бери автомобилсозлик акциялари қарийб 667 фоизга ўсди. “Tесла”нинг ҳозирги бозор баҳоси “Тoyota Мotor“, “Ford Моtor“ ва “Corp“ ларга қараганда юқорироқ кўрсаткичга эга бўлиб турибди.

Декабрь ойи бошида “Тесла“ бош директори Елон Маск ходимларни компания акцияларининг қулаши хавфи тўғрисида огоҳлантирди. Миллиардер ишчиларни харажатларни қатъий назорат қилишга чақирди.

Жорий йилнинг 21-декабрида компания “S&P-500“-га кириши кутилмоқда. Шу билан бирга, бундай қарор бошқа акцияларнинг ҳам бир неча ўн миллиард долларлик улкан савдосига олиб келиши мумкин. Сабаби кўплаб фондлар “Тесла“га сармоя киритишни хоҳлашади.

Facebook Comments