Жорий йилнинг декабрь ойида Ўзбекистонга Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) кузатувчи-давлат мақоми берилади.

Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмита раиси Одилжон Иминов ЕОИИга қўшилиш жараёни бошланганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлигига муносабат билдирганди.

АҚШ давлат котибининг Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Жонатан Хеникнинг қайд этишича, АҚШ ЕОИИнинг аъзоси эмас, шу сабабли Ўзбекистоннинг музокараларини изоҳлай олмаган.

“Билганим шуки, ушбу масала Ўзбекистон аҳолисини жуда ўйлантиради. Биз Ўзбекистон фуқароларининг дунё бозорлари ва инвестицияларидан фойдаланишга интилишини қўллаб-қувватлаймиз.

Умид қиламизки, Ўзбекистон аҳолиси барча мавжуд маҳаллий блок ва савдо алоқаларини ҳамда Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик масаласини синчковлик билан ўрганиб чиқишади. Қайси бири фойдали эканлигидан келиб чиқиб, танловни амалга оширади”, деганди америкалик дипломат.