Туркиянинг Анталия шаҳрида 5.2 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Effect.uz Туркия фавқулодда вазиятлар ва табиий офатлар бошқармасига таяниб хабар бермоқда.

Айтилишича, зилзила эпицентри Ўрта ер денгизида Анталия вилоятининг Газипаса шаҳри яқинида бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, жароҳатланганлар ёки турли шикастланишлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 30 октябр куни Туркиянинг Измир шаҳри қирғоқларида 6,6 магнитудали зилзила содир бўлиб, камида 115 киши ҳалок бўлганди.

Facebook Comments