2016 – йил Риода бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларининг олтин медалини қўлга киритган боксчимиз Фазлиддин Ғойибназаров бугун профессионал боксдаги 9 – ғалабасини қўлга киритди.

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтадиган мусобақада Фазлиддинга асли Арманистондан бўлган Манук Диланян рақиблик қилди.

Фазлиддин баҳсни ишончли бошлаб учинчи раунд сўнгида Диланянни нокдаун ҳолатига туширди. Кейинги икки раундда Ғоибназаров темпни бироз туширди, бироқ вазиятни назорат қилди.

Сўнгги уч раунд вакилимизнинг фаоллиги остида ўтди. Шу тариқа жанг тўлиқ — 8 раунд давом этди. Якунда ҳакамлар бир овоздан Фазлиддиннинг ғалабасини қайд этди.

Эслатиб ўтамиз Фазлиддин Ғойибназаров профессионал боксда 10 та жанг ўтказиб 9 бор зафар қучган.

Facebook Comments