Наманганда 24 ёшли йигит ҳоким маслаҳатчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Аббосбек Саттаров Наманган шаҳар ҳокимининг матбуот котиби —ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланган.

Маълумот учун, Аббосбек Саттаров 1996 йили Норин туманида туғилган. Маълумоти олий, 2019 йили Наманган давлат университети ижтимоий-иқтисодий факультетини тамомлаган. Айни вақтда 24 ёшда

Меҳнат фаолиятини 2019 йилда Ёшлар иттифоқи вилоят кенгашида матбуот хизмати мутахассиси сифатида бошлаган. Ҳозирга қадар Наманган шаҳридаги 1-умумтаълим мактабида тарих фани ўқитувчиси сифатида  фаолият юритиб келаётган эди.

Таъкидлаш жоиз, Аббосбек Саттаров Наманган шаҳар ҳокими Олимжон Исаевнинг 2020 йил 4 декабрдаги  фармойиши билан шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари лавозимини эгаллади.

Маълумот учун, ҳокимнинг матбуот котиби ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи сифатида лавозим ва мақом жиҳатидан ҳоким ўринбосари даражасига тенглаштирилади.

Facebook Comments