Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) одамлардан хотиржамликка берилмаслигини сўради.
“Вакциналар ҳақидаги янгиликлар барчамизга умид беради ва энди биз туннель охирида ёруғликни кўришни бошлашимиз мумкин“, деди ЖССТ Бош директори Тедрос Аданом Гебреисус, жума кунги нутқида.
“Бироқ, ЖССТ пандемия тугади деган фикр кучайиб бораётганидан хавотирда. Ҳақиқат шуки, ҳозирги пайтда кўплаб жойларда вирус жуда тез тарқалмоқда. Бу касалхоналар, интенсив терапия бўлимлари ва соғлиқни сақлаш ходимларига катта босим ўтказади.
Европадаги баъзи мамлакатлар одамларнинг воситачилигини чеклайдиган қатъий чоралар кўриш орқали вирус юқишини камайтира олган эди. Бундан кўриниб турибдики, ушбу чоралар бекор қилинганлигидан кейин ҳам одамлар миллий ва маҳаллий қоидаларга риоя қилишда давом этишлари керак“, дея қўшимча қилади Гебреисус.
Шунингдек ЖССТ фавқулодда вазиятлар дастури дирктори Майк Раян “Вакциналар COVID-19 нинг ноллигини англатмайди“, дея таъкидлаб ўтди.

Facebook Comments