Навоий вилояти Конимех тумани ҳокими Мурод Эгамқулов ўз фуқароларини асоссиз бирин-кетин судга бермоқда. Бу ҳақда Effect.uz мухбири Акбар Нуримбетов маълум қилди.

Гап шундаки, фуқароларни судга берилгани сабабини сўраганимизда туман архитектори бу саволга жавоб бера олмади. Яъни судлашув сабаби асосланмади.

Куни-кеча туманда ўнлаб фуқаролар бир кунда судга чақирилган. Туман ҳокимининг мақсади судга чақиртирилган барча фуқароларнинг бир неча йилдан буён тадбиркорлик қилиб келиши эвазидан ортирган, фермерлик, чорвачилик, балиқчилик учун қурилган қоровул хоналарини бузиш экан.

Тушуна олмадик, мақсад нима фуқароларга ёрдам беришми? Ёки пешона териси билан ўз оиласини тебратаётган тадбиркорларни яксон қилиб, йўқ қилиб юборишми?

 

Ҳозирги кунда давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳар бир оила ўзини банд қилишлиги чора-тадбирлари тўғрисида “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури тўғрисида ПҚ-3777 сонли қарорни имзолаган. Қарорда сўнгги йилларда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва бунёдкорлик салоҳиятини қўллаб-қувватлаш орқали аҳолига муносиб ҳаёт шароитларини яратиш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, бандликни таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинаётгани шу билан бирга, олиб борилган таҳлил натижалари жойларда аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва бу орқали янги иш ўринларини яратиш, бандликни таъминлаш, ўз меҳнати билан даромад топиш истагида бўлган фуқароларга амалий ёрдам кўрсатиш, меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш ишлари талаб даражасида эмаслигини кўрсатилаётгани қайд этилган.

Бундан ташқари, меҳнаткаш халқимизнинг қадимий касб-ҳунар анъаналари, ишбилармонлик салоҳияти оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик, касаначилик ва бошқа тадбиркорлик фаолияти турларини кенг оммалаштириш, экин майдонларидан унумли фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун катта тажриба ва захира мавжудлигидан далолат бериши айтиб ўтилган.

Шу йўсин орқали қарорда тадбиркорлик билан шуғулланишни истаган фуқароларга бир нечта имтиёзлар берилган.

Мазкур ҳолатда эса ҳоким тадбиркорларга шароит яратиш ўрнига, уларга қаршилик қилиб, ҳатто Президент сиёсатига қаршилик қилаётган воқеалар жараёнини ҳам кузатиш мумкин.

Жаноб, ҳоким ўзи нимани истаяпти, буниси бизга қоронғу…

Facebook Comments