Аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев фармони билан пиёда юришни ва юришни тарғиб қилувчи веб-сайт ишлаб чиқилиши ва бу орқали юриш учун фуқароларга пул мукофотлари берилиши ҳақида хабар берилган эди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги “Соғлом турмуш тарзи” платформаси 2021 йилнинг 1 мартидан ишга тушиши ҳақида маълумот берди.

“Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармонига мувофиқ, аҳоли орасида кунлик юриш ва югуришни тарғиб қилиш мақсадида “Соғлом турмуш тарзи” (www.1hls.uz) платформаси яратилади.

Бунда:

– Ўзбекистон ҳудудида бир сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган 18 ва ундан юқори ёшдаги Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг платформадаги электрон ҳамёнига 3 минг сўмдан;

– ҳар ойда ҳар бир туман (шаҳар) бўйича энг кўп юрган шахсга 300 минг сўмдан, ҳар бир ҳудуд бўйича энг кўп юрган шахсга 500 минг сўм, республика бўйича энг кўп юрган шахсга 1 миллион сўм қўшимча равишда платформадаги электрон ҳамёнига ўтказилади.

– “Соғлом турмуш тарзи” (www.1hls.uz) платформаси эса 2021 йилнинг 1 мартидан ишга туширилади.

Беруншоҳ Умуров

Facebook Comments