Ортда қолган қисқа вақт давомида Франция бўйлаб 90 га яқин митинглар ташкил этилди. Намойишчилар хавфсизлик тўғрисидаги қонун лойиҳасини қайта кўриб чиқишни талаб қилишмоқда.
Шу каби норозиликлар полиция билан тўқнашувга олиб келганидан бир ҳафта ўтгач, Парижда «уларнинг жисмоний ёки психологик яхлитлигига зарар етказиш» мақсадида полициячиларни тасвирга олиш ва уларнинг шахсини аниқлашни ноқонуний деб баҳолаган қонун лойиҳаси аҳоли эътирозига сабаб бўлди.
Таклиф этилаётган қонун сабаб юзага келган кенг норозиликлардан сўнг, ҳукумат бу бандни қайта кўриб чиқишга мажбур бўлди. Аммо мухолифлар ушбу қонун лойиҳаси матбуот эркинлиги, сўз эркинлиги ва намойиш қилиш эркинлигига путур етказиши мумкин деган фикрларни илгари суришмоқда

Ўтган дам олиш кунлари полициянинг қора танли мусиқа продюсери Мишел Зеклерни калтаклагани сабаб юзага келган норозилик вақтида 500 мингга яқин одам намойишга чиққанлиги маълум қилинди.

Эммануэл Макрон жума куни “Brut” веб-сайтига берган интервьюсида шундай деди: “Мен Францияда эркинликларни камайтираяпмиз деб айтишга йўл қўймайман”. Бу катта ёлғон. Биз Венгрия ёки Туркия эмасмиз.”

Шундан сўнг Франциянинг ҳукмрон партиялари зиддиятларга сабаб бўлган “24-модда”ни тўлиқ қайта ёзишга рози бўлишди
Ҳукумат томонидан Францияда хавфсизлик тўғрисидаги қонун лойиҳасини қайта кўриб чиқиш, журналистларнинг самарали хабар беришлари учун кўпроқ иш олиб борилиши айтиб ўтилди.
Бундан ташқари баъзи полициячиларнинг зўравонликларини, шунингдек баъзи намойишчилар томонидан қилинган қонунга зид ҳаракатлар қораланди.
Митингларнинг тобора кўпайиб боришидан хавотирга тушган мутасаддилар Бордо ва Монтпеледа шаҳар марказидаги ҳар қандай юришни тақиқлаб қўйишди. Лионда эса намойишга фақат белгиланган жойлардагина рухсат берилган.

Facebook Comments