Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли Европа ва Осиёда Европа Иттифоқи учун янги бозорларни очади. Бу ҳақда Қирғизистон иқтисодиёт вазири Санжар Муканбетов Sputnik Live нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди. У ушбу ташаббусни Биринчи Eвроосиё Конгрессида эълон қилди.

“Бу янги лойиҳа эмас, у узоқ вақт давомида “музлаб” қолганди. Бироқ, ҳозирда тараққиёт бор, ташаббусни сиёсий даражада қўллаб-қувватлаш керак. Ривожланиш банклари ҳам иштирок этишлари керак, улар учун бу иқтисодий жиҳатдан қизиқарли лойиҳадир.

Йўл ўрнини босувчи эмас, балки Иттифоқ ва янги бозорлар ўртасида яна бир фаол боғланиш бўлар эди. Йўл Яқин Шарққа ва ундан кейин Европага, Туркияга мол етказиб бериш имкониятини беради. Покистон ва Ҳиндистон бозорлари Европа Иттифоқи учун очилади”, дейди Муканбетов.

 

Бу бир томондан ўзбек маҳсулотларининг рақобат асосида ишлаб чиқарилишига сабаб бўлса, бошқа томондан маҳаллий товарларга нисбатан эҳтиёжни камайтириши мумкин.

Экспортбоп товарларни арзон транспорт ёрдамида Европа ва Осиё бозорларига чиқариш учун ҳам кенг йўл очилади. Бу бозор иқтисодиёти сари катта бурилиш нуқтаси бўлиб хизмат қилади. Эркин бозор иқтисодиёти эса Ўзбекистон ЯИМнинг ўсишига замин яратиб беради.

Ҳумоюн Орипов