Сўнги пайтларда макияж ва улама киприк, сочлар, тирноқлари йўқ қизни учратиш ҳам қийин бўлиб қолди. Асл гўзалликка нима етсин. Ҳеч бир аёл хунук эмас. Биз ўз гўзаллигимизни асраш ёки барбод қилишимиз эса ўзимизнинг қўлимизда.

Аёллар бир дунё аёлларнинг ўзи бир олам гўёки. Бизнинг замонавий ҳаётимизда аёлларимиз ўз фаолият турларига қараб турфа кўринишларда акс этишади. Кўпинча ишбилармон аёлларни кўрганда нафақат аёллар балки эркаклар ҳам ҳавас билан қарашади. Ўз ишининг устаси бўлган аёллар, ташқи кўринишига ҳам алоҳида эътибор билан қарашади. Деярли барча аёллар ташқи кўринишига эътиборли аслида.

Аммо кийиниш маданиятига бошқача ёндашиш керак бўлади. Уйда ўтирадиган аммо доим ўзига оро беришни ҳуш кўрувчи аёлларимиз ҳам кўп. Негадир бизнесмен аёлларга қараганда кўзимиз бошқача чақнаб кетади. Уларнинг устидаги кийимлар энг сўнгги модада ва қимматбаҳолиги учун деган фикр кўпчиликда бор.

Азиз аёлларга биргина тавсия: Сиз ҳеч қачон энг қиммат ва сўнгги модадаги кийимни эмас, ўзингизга ярашган кийимни танлашингиз керак. Бозорга борасиз мана бу мато ҳозир урфда ва мана бу тошли безаклари билан деб сотувчи бошингизни қотиради. Кийинишдаги ҳатоликлардан энг каттаси бу ялтир юлтир тошлар ва жим жимадор матолардир.

Нима учун офис ишларида ишлайдиган аёллар ажралиб туришини ўйлаб кўрмайсизми? Содда ва оддий либослар ҳар қандай аёлни нафис қилиб кўрсатишга қодир. Ёшингизга ёш қўшувчи омиллар бу ортиқча, бачкана, безаклар эканини эсингиздан чиқарманг. Ҳар бир либосингиз бораётган жойингизга мос бўлса ўзингизни қулай ҳис қиласиз. Ялтир юлтир нарсалар тўй ва зиёфатларга мос, аммо меёри билан.

Соч турмагингизни ҳам соддароқ қилинг, макияж ҳам шу жумладан. Қанча ортиқча деталингиз бўлса сизнинг ўз ташқи қиёфангизни тўсиб бораверади. Қанча кўп пардоз қилсангиз асл ёшингиз беркиниб бораверади.

Оёқ кийимлар борасида кимгадир баланд пошнали ёки  пошнасиз қулай. Юқорида айтиб ўтилганидек сиз аввало қулайликка эътибор беришингиз шарт. Сиз умуман пошнали туфлиларда юра олмасангиз, уни харид қилмаганингиз маъқул. Юрганингизда ноқулай кўринишингиз билан эмас аксинча ўзингиздаги назокат билан эътибор марказида бўла оласиз. Оддийлик  эса сизнинг жозибангизни аслича  юзага чиқариб беди.

Рухсора Баҳромзода

Facebook Comments