Кеча, 3 декабрь куни халқаро пресс-клубда ташкил этилган давра суҳбатида Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ўз фикрларини билдирди.

Инсон ҳуқуқлари соҳасида қилинган ишлар боис халқимиз ўз ғурурини англаб бошлади. ОАВ, блогерларнинг хатти-ҳаракати ҳам ана шу ғурурни кўрсатмоқда. Ўзбекистон — янги дунёда обрў орттирди. Бунда ОАВнинг ўрни ниҳоятда катта бўлди. Ахборотдан фойдаланиш ҳуқуқини таъминлаш, ахборот хилма-хиллигини барпо этиш ва ривожлантириш — бир томондан инсон ҳуқуқларига оид масала, айни вақтда миллий хавфсизликнинг манбаларидан бири ҳисобланади. Сўз эркинлиги — инсон ҳуқуқларининг бошқа турлари учун пойдевор, замин, дейди Сафоев.