Халқаро пресс-клубда ташкил этилган давра суҳбатида Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ўз фикрларини билдирди:

ОАВ — бугун халқ овози, тўртинчи ҳокимиятга айланиб бормоқда. Бу жараён. Балки ҳали кўп чўққиларга етканимиз йўқдир, лекин силжишларни инкор қилиш мумкин эмас.

БМТ Инсон ҳуқуқлари комиссиясининг эътирофи бўйича, сўз эркинлиги — инсон ривожланишининг ажралмас омили. Инсонларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, манфаатлари ҳақида сўз юритадиган бўлсак, унга демократиясиз, сўз ва матбуот эркинлигисиз эришиб бўлмайди.

Сўз эркинлиги, матбуот эркинлиги — демократиянинг қон айланиш тизимидир, усиз бу тушунчалар фаолият кўрсата олмайди, дейди Сафоев.