Халқаро пресс-клубда ташкил этилган давра суҳбатида ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори Жон МакГрегор ўз фикрларини билдирди.

“Ўтган тўрт йил давомида президент Мирзиёевнинг чиқишларини шахсан кузатиб бораман. Барчамиз билиб турибмизки, Ўзбекистон учун халқаро мажбуриятларни ҳурмат қилади ва давлат раҳбари сўз эркинлиги қандай бўлиши ва у таъминланиши кераклигини айтиб келади. Халқаро ташкилотлар ҳам Ўзбекистондаги ушбу соҳадаги жараённи қўллаб-қувватлайди.

ЕХҲТнинг бошқа мамлакатлардаги ваколатхоналарида штат бирликлари қисқараётган пайтда Ўзбекистондаги офисда аксинча, кўпайди. Нима учун? Чунки Ўзбекистондаги тараққиётга ҳамнафас бўлиш учун ишчилар кўп бўлиши керак.

Ўзбекистон президентининг матбуотга қаратаётган эътиборини ҳаммамиз кўриб, билиб турибмиз. Давлат раҳбари журналист ва блогерлар билан учрашмоқда. Бу ажойиб, олдин бунга ўхшаш воқеаларни кўрмасдик”, дейди Макгрегор