Жорий йилнинг 8 декабрь Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллик байрами муносабати билан мамлакат телеканалларида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан “Ибрат” ва “Маҳмудхўжа Беҳбудий” фильмларининг миллий телевизион намойиши ўтказилади. Бу ҳақда “Ўзбеккино” миллий агентлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, “Ибрат” тарихий-бадиий фильми етук маърифатпарвар, адабиётшунос, тилшунос, жадидчи олим Исҳоқхон Ибратнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида бўлиб, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан “Киномания” киностудияси томонидан суратга олинган.

 

“Маҳмудхўжа Беҳбудий” фильми эса драматург, публицист, жамоат арбоби, жадидчилик ҳаракати етакчиларидан бири Беҳбудий ҳақида бўлиб, фильм агентлик буюртмасига биноан “Инсон” киностудияси томонидан суратга олинган.