БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Ҳелена Фрейзер Халқаро пресс-клубда ташкил этилган давра суҳбатида сўз эркинлиги ҳақида гапирди.

“Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга”. Ўзбекистон Конституциясининнг 29-моддасида шундай ёзилган. Бу ерда йиғилганларнинг барчаси ушбу ғояни тўла қўллаб-қувватлашига ишонаман. Чунки бу — барқарор тараққиёт масалаларига ҳамнафасдир.

Аниқ ва очиқ ахборот эга бўлиш — адолатли ва бетараф институтлар, муассасалар шаклланишида асосий жараён ҳисобланади. БМТ тизимидаги ташкилотлар, халқаро ҳамжамият Ўзбекистонда журналистларнинг очиқ маълумотга эга бўлиш учун мустақил фаолиятларини қўллаб-қувватлайди. Сўнгги 4 йилда Ўзбекистонда бу борада ривожланиш кузатилди.

Журналистлар, блогерлар очиқ савол беришни бошлади, илгари ўзлари учун табу бўлган мавзуларда ёзишган, ҳозир турли муаммолар бўйича суриштирувлар ўтказишмоқда. Шунингдек, соҳага доир норматив-ҳуқуқий масалаларда ҳам ўзгаришлар бўлмоқда”, дейди Ҳелена Фрейзер.