Блогер Нозим Сафаров Халқаро пресс-клубда ташкил этилган давра суҳбатида сўз эркинлиги ҳақида гапирди.

“Cўз эркинлиги учун ҳамиша кураш бўлади. Сўз эркинлиги зиддиятсиз бўлмайди. Агар қайсидир материал кимларгадир ёқмаса, у ўша сайтдан ўчиртирилади. Бу тажрибада бўлган. Ва мана шу кураш ҳам сўз эркинлигини таъминлашнинг асосидир. Бугун одамлар 90 фоиз ахборотни интернетдан оляпти. Демак, интернет сайтлари ҳам ўз контенти ҳақида чуқурроқ ўйлаши керак. Мактаб дарсларига медиа саводхонлик фанини киритиш керак”.

Нозим Сафаров, блогер

 

Facebook Comments