Конституция ва қонунчиликда сўз ҳамда матбуот эркинлиги. Ўзбекистонда ОАВни ривожлантириш жараёнлари. Ушбу мавзу бўйича бугун, Халқаро пресс-клубда ташкил этилган давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Содиқ Сафоев, Абдулазиз Комилов, Акмал Саидов, Руслан Давлетов, Асаджон Ходжаев, шунингдек, БМТ ва ЕХҲТ вакиллари, дипломатик корпус вакиллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Дастлаб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов чиқиш қилди. Эътиборлиси, Саидов чиқишида Бернард Шоунинг машҳур иқтибосини эслади.

“Бернард Шоу айтадики, “Мен туғилишимдан анча аввалроқ эркин фикрлайдиган инсон бўлганман. Бу инсоннинг эркин фикрлаш ҳуқуқи унинг туғилиши билан юзага келишини англатади.

Бутун давлат ташкилотларида  ахборот тизимларини шакллантирдик. Тўғри, улар яхши ёки ёмон ишлаётган бўлиши мумкин. Бироқ биз давлат ташкилотларида ахборот очиқлигига эришмоқдамиз”, деган Саидов.

Facebook Comments