Халқ депутатлари Шеробод тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.

Мазкур сессияда, туман ҳокими Алишер Амиров вазифасидан озод этилиб, Давлатов Зиёдулла Ўрақович Шеробод тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Маълумот ўрнида, Зиёдулла Давлатов 1974 йил 3 мартда Термиз туманида туғилган. 1996 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2007 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги иқтисодчи.

З.Давлатов меҳнат фаолиятини 1996 йил Термиз туманидаги “Янгиариқ” жамоа хўжалиги ҳисобчилигидан бошлаган. 1997-2010 йилларда Давлат-тижорат “Халқ банки” Термиз шаҳар бўлими ҳамда Сурхондарё вилояти бошқармасида турли вазифа ва лавозимларда меҳнат қилган. 2010-2013 йилларда Давлат-тижорат “Халқ банки” Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи, 2013-2017 йилларда Сурхондарё вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

Зиёдулла Давлатов 2017 йилдан буён Жарқўрғон тумани ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Facebook Comments