Расмий Кобул ва Толибон биринчи марта умумий ҳужжатни имзолади, БМТ буни кашфиёт деб атади.

Афғонистон ҳукумати ва Исломий радикал толиблар 2 декабрь, чоршанба куни бўлиб ўтган қарийб икки ойлик музокаралардан сўнг, марказий масала бўйича олға силжишди.

19 йил муқаддам фуқаролар уруши бошланганидан бери биринчи марта улар тинчлик музокараларини ўтказиш тартиби тўғрисида ёзма битимни имзоладилар.

Ушбу ютуқ барча афғонистонликлар интилган тинчликка эришиш учун трамплин бўлиши керак“, – деб ёзган БМТнинг Афғонистондаги махсус вакили Дебора Лионс твиттердаги микроблогида.

Ўз навбатида АҚШ махсус вакили Залмай Халилзоднинг таъкидлашича, Кобул ва Толибон томонидан тузилган битим томонларнинг мураккаб масалаларда келиша олиш қобилиятидан далолат беради.

Кобул делегацияси аъзоси Нодир Нодирий “процедуралар, шу жумладан музокаралар преамбуласи келишилган ва шу пайтдан бошлаб кун тартибини муҳокама қилиш бошланади“,-деди.

Толибоннинг Қатар ваколатхонаси вакили Муҳаммад Наим Вардак ҳам томонларнинг келишувлари тўғрисида хабар берди. Шу билан бирга, толиблар музокаралар пайтида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш шартидан воз кечишди.

Томонлар кун тартиби бўйича келишувга эришгандан сўнг, энди тўғридан тўғри тинчлик музокараларига ўтишлари мумкин бўлади.

Афғонистон сўнгги йилларда тинчлик учун жуда катта қадам ташлади. Толибон ва Қобул ўртасида тинчлик сулҳи тузилиши сўнгги 20 йилликнинг муҳим воқеликларидан бири. Чунки Афғонистондаги воқеалар бутун дунёда муҳокама қилиниб келган.

Вазиятга бошқа томондан баҳо бериб кўрайлик. Афғонистондаги келишув Тоғли Қорабоғ битими каби эмаслигига ҳеч ким кафолат беролмайди.

Узоқ йиллик қирғинбарот урушдан сўнг сулҳ тузилиши барчани хурсанд қилсада, бунга ишончсизлик билан қаровчилар мамлакатнинг ўзидаёқ кўпчиликни ташкил этилади.

Аввалроқ, афғон аёллари Толибон ва Қобул ўртасида тузилажак битим уларнинг аввалгидек эркин яшашларига кафолат беролмаслигини айтишганди.

Ўтказилган музокараларда наркотик моддалар савдоси бўйича келишиб олингани ҳақида аниқ маълумотлар келтирилмади. Шу муаммо ҳам ҳал этилса, БМТ таъкидлаганидек, кашфиёт бўлади.

Facebook Comments