Маркетинг сўзи инглиз тилидаги “маркет» сўзидан олинган бўлиб, “бозор ёки бозордаги фаолият” деган маънони билдиради.

Ушбу сўзнинг асосий мазмунига тўхталадиган бўлсак, маркетинг деб — ҳозирги бозор шароитида кимнингдир муаммосини ечиш учун ёки унинг эҳтиёжини қондириш учун қилинадиган ҳаракат ёки таклифга айтилади.

 

Маркетингнинг вазифаси эса мавжуд имконият ва шароитлардан фойдаланган ҳолда бренднинг оммавийлигини ошириш, унга бўлган ишончни шакллантириш, таниқлилигини таъминлаш ва маҳсулот ёки хизматнинг сотувини барқарорлаштиришдир!

Ҳозирда маркетингнинг турлари кўп аммо улар орасида Digital Marketing’нинг ўрни бошқача.

 

Айни вақтда трендга чиққан ва кўпчилик ёшларда қизиқиш уйғотган, ҳамма билган ва таниган ўша SMM (Ижтимоий тармоқлар маркетинги) ҳам айнан Digital Marketing’нинг бир йўналиши ҳисобланади.

Келгуси мақолаларимизда айнан ушбу мавзулар ҳақида сиз билан суҳбатлашамиз! Бизни кузатишда давом этинг!

Фарруҳ Аброрқулов