Халқаро пресс-клубда ташкил этилган давра суҳбатида «UzReport» телеканали Бош муҳаррири Гулноза Ҳусанова ўз фикрларини билдирди.

«Сўз эркинлиги — бу ҳамма нарсани, хоҳлаган нарсани айта олиш дегани эмас. Энг аввало, бу — масъулият. Буни ҳамма журналистлар, блогерлар ҳис қилиб туришибди.

Агар биз ахборотни вақтида, тезкор бермасак, ҳозир интернет ривожланган, одамлар истаган манбасидан керакли ахборотни топа олади.

Шунинг учун давлат идоралари тушуниши керак, журналистлар уларнинг душманлари эмас. Биз ҳам ривожланган давлатда яшашни истаймиз. Агар биз ҳозир муаммоларни кўтармасак, бу муаммолар ҳеч қачон ҳал бўлмайди.

Бугунги журналистика очиқликсиз яшай, ишлай олмайди. Ўзбекистон ёпиқ давлатдан очиқ давлатга айланди. Энди журналистларнинг ҳам чекинишга ҳаққи йўқ».

Facebook Comments