Про-лига чемпионлиги ва Суперлига йўлланмаси учун ўйналган “Нефтчи” – “Турон” ўйинидаги шармандали ҳолат бутун жаҳонга ёйилди. Жумладан, Туркиянинг “TRT HABER” нашри ушбу ҳолат ҳақида шундай ёзди.

“Фарғона вилоятининг “Нефтчи” клуби “Турон Яйпан” клуби билан минтақавий ўйинда майдонга тушди. Мезбонлар ҳакамнинг ўйин сўнггида нотўғри чиқарган қароридан сўнг уни дўппослашга тушишди.

Бу Ўзбекистон Про-лигасида содир бўлган ўйинлардан бири эди. Икки жамоа ўртасидаги курашга мухлислар ҳам қўшилди. “Нефтчи” жамоаси футболчиси аламзада бўлганидан ҳакам Шавкат Насибуллаевга учиб келиб зарба берди. Футболчининг ташланиши ортидан мухлислар майдонга тушишди.

Ҳакам кийиниш хонасига полиция ёрдамида зўрға олиб кетилди. Эътиборлиси, бу ҳолат ўйинни ёзиб олаётган камераларда ҳам яққол акс этди”, дея ҳолатни шармандаларча тасвирлаган Туркия нашри.

Эслатиб ўтамиз, ушбу можаро ортидан 6 кишига нисбатан жиноят иши очилди, 11 киши 15 суткага озодликдан маҳрум этилди.

Фарғонада футболчи ва мухлислар ўйин ҳакамини дўппослашди (видео)

Шарманда футбол ва Эрматовнинг шарманда йигитлари…