Хабарингиз бор, Effect.uz ахборот агентлигига Наманган вилояти Косонсой туманидан Усмонова Хафизахон мия саратони билан 3 йил давомида касаллик билан курашиб келаётгани ҳақида айтиб, биздан ёрдам сўраган эди.

Мазкур мурожаатдан сўнг, Косонсой тумани тиббиёт бирлашмаси хамширалари беморнинг аҳволини ўрганиш учун боришди.

EFFECT.UZ

Журналистларимиз Исахонов Сайфулло ва Мехмонов Фазлиддиннинг ташаббуси билан Косонсой туман тиббиёт бирлашмаси Усмонова Хафизахонни Наманган вилояти онкология шифохонасига беморнинг касаллик босқичини аниқлаш учун олиб боришди.

Энг хурсанд қиладиган томони, бош мия саратонига чалинган аёлга Наманган вилояти тиббиёт бирлашмаси томонидан ордер берилиши ҳақида айтилди. Аммо давлат томонидан унинг ҳаражатлари бутунлай қопланмайди ва у ҳали ҳам оғир аҳволда қолмоқда. Хафизахон ҳали ҳам саховатпеша инсонлар ёрдамига муҳтож.

Усмонова Хафизахон мия саратони билан оғриб келаётгани ва оиласида шароити оғирлиги туфайли ҳозирда сизларнинг ёрдамингларга муҳтож. Унинг ҳозирда иккита фарзанди бор, қолаверса турмуш ўртоғи ҳам хаста.