Конституция ва қонунчиликда сўз ҳамда матбуот эркинлиги. Ўзбекистонда ОАВни ривожлантириш жараёнлари. Ушбу мавзу бўйича бугун, Халқаро пресс-клубда ташкил этилган давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Содиқ Сафоев, Абдулазиз Комилов, Акмал Саидов, Руслан Давлетов, Асаджон Ходжаев, шунингдек, БМТ ва ЕХҲТ вакиллари, дипломатик корпус вакиллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Мазкур давра суҳбатида Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ўз фикрларини билдирди.

“Халқаро шериклар билан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги мулоқотнинг муҳим жиҳатига эътибор қаратмоқчиман. Бу — давлат хавфсизлиги ва инсон ҳуқуқлари ўртасидаги нисбат ҳамда уларнинг ўзаро боғлиқлик масаласидир.

Сўнгги 3-4 йилда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар ва фуқаролик жамиятини мустаҳкамлаш жараёнида ушбу муаммони бартараф этиш учун жуда кўп ишлар қилинди.

Ўзбекистон давлат ҳокимиятини демократлаштириш, халқ ва ОАВ билан тўғридан-тўғри, шаффоф мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг фуқаролик ва жамоатчилик фаоллигини қўллаб-қувватлаш борасида ортга қайтмайдиган йўлда бормоқда. Биз инсон ҳуқуқларига оид ҳар қандай нозик масалани миллий ва глобал даражада очиқ муҳокама қилмоқдамиз”, деган Камилов.

Facebook Comments