Бугун, 2 декабрь  соат 13:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 73 335 (+59) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

2 нафари Андижон вилоятида,

2 нафари Жиззах вилоятида,

4 нафари Қашқадарё вилоятида,

5 нафари Наманган вилоятида,

5 нафари Тошкент вилоятида,

40 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шундай қилиб касалликдан соғайганлар жами 70 534  нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2190 нафар беморга нисбатан даво чоралари кўрилмоқда.

Facebook Comments