Effect.uz ходимлари Акмал Эшонхонов ва Рухсора Баҳромзода айни вақтда Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб туришибди.

EFFECT.UZ ходимлари Туркияга кўчиб кетишди

Фейсбук орқали қолдирилган постлар ортидан бизга мурожаатлар келиб тушишда давом этмоқда.

Жумладан, мурожатларнинг биринчисида айтилишича, ўзбекистонлик 49 ёшли аёл Гулчеҳра Камолова ногирон қизини Туркияга операция қилдириш учун олиб келган.

Орада карантин сабаб айрим ишлари чаппасига кетган аёлнинг ўзи ҳозирда оғир касалликни бошидан ўтказмоқда. Аёлнинг фарзандлари Ўзбекистонда бўлиб турибди.

Фарзандини Ўзбекистонга юбориб, ўзи Туркияда қолиб кетган аёлнинг айни вақтда аҳволи оғир ва у бегона мамлакатда ҳаётини сарсонгарчиликда ўтказмоқда.

Effect.uz мухбири Рухсора Баҳромзода аёл билан телефон орқали суҳбатлашди, эндиликда бу аёл яшайдиган манзилга бориб, Гулчеҳра опанинг аҳволи билан яқиндан танишмоқчи.

Effect.uz ушбу масалада ўрганиш ишларини олиб бориб, жамоатчиликка янада батафсил маълумот беришни ҳамда Гулчеҳра Камолованинг аҳволи ҳақида Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонасига расмий билдиришнома етказишни мақсад қилган.

Қуйида ушбу аёл билан телефон орқали уюштирилган суҳбатни эшитишингиз мумкин бўлади.

 

Effect.uz ходимлари Туркияда яшаётган Ўзбекистон фуқароларининг дардларини тинглашга доим тайёр!

Биз билан алоқа учун Туркия рақами: +905396235232

Телеграмда: +998979663232

Effect.uz – Мақсад сари биргаликда!