Кеча, 1 декабрь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида йўлнинг сирғанчиқ қисмида Ўзбекистон фуқаролари кетаётган “Volkswagen Polo” автоҳалокатга учради, деб хабар берди “Дунё”.

Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги Бош консуллиги хабар беришича, ЙТҲ натижасида Ўзбекистон фуқаролари – 27 ёшли аёл ва беш ёшли бола вафот этган.

Яна беш нафар Ўзбекистон фуқаролари оғир жароҳатлар билан Екатеринбургнинг 9 ва 23 шифохоналарига ётқизилди.

Ҳозирда шифокорлар ўта оғир аҳволда бўлган машина ҳайдовчиси, вафот этган боланинг онаси устида операцияларни амалга оширмоқдалар.

Ўзбекистон Бош консуллиги ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси ходимлари пайдо бўлган муаммоларни жойида ҳал қилиш учун касалхоналарга етиб боришди, дейилади хабарда.

Facebook Comments