Effect.uz интернет нашри ходимлари Акмал Эшонхонов ва Рухсора Баҳромзода Туркия Республикасига кўчиб кетишди.

Ҳа, айни вақтда биз Туркиянинг Истанбул шаҳридан алоқага чиқяпмиз. Хўш, бу ерга қандай ва нима мақсадда келдик?

 

Энг аввало Туркиянинг айниқса Истанбул шаҳрининг кўришни истамаган одамнинг ўзи орамизда жуда ҳам кам. Туркия  нафақат гўзаллиги билан балки бой тарихи билан ҳам сайёҳларни ўзига жалб қилиб туради. Бу юртни Европа ва Осиёни боғловчи кўприк деб аташимиз мумкин.

Истанбул иккига бўлинган. Бири Европа, бири Осиё

Айнан мана шундай тарифларни биз ҳам аввалдан эштиб юрганимиз сари қизиқиш ва интилиш кучайди.  Ва кун келиб, якуний қатъий қарор қабул қилинди. Туркияда Олий таълимни давом эттиришимиз керак…

Бунинг учун нималар қилиш керак? Савол пайдо бўла бошлади, яхшиямки технологиялар ва ахборот ривожланган замонда яшаяпмиз. Ҳар соҳада интернет ёрдамга шошилади. Интернетни фақат мана шундай фойдали ишлар учун қўлласак, бошқалардан бир қадам олдинда юрамиз.

Шу зайл интернетдаги веб-сайтлар орқали ўзимизга керакли маълумотларни билиб олдик.

Иккинчи савол: Бегона юрт, бегона шаҳар. Киноларда кўрамиз, мафия ва жиноятлар бу ерда жуда кўп. Хавотир уйғонди. Сўнгра танишлар рўйхатини қила бошладик. Туркияни яхши билган ва у ерда яшаган танишлар рўйхати…

Шундай қилиб Туркияда ўқиган, яшаганлардан маълумотлардан бироз хабаримиз бўлди.

Кейинги босқич ўқишга кириш эди. Бир қатор реклама ва эълонларни кўриб консуллик компаниялари билан боғландик. Улар керакли ҳужжатлар рўйҳатини беришди, албатта, уларнинг хизмати арзон эмас эди. Лекин ахборот ва интернет замони деб бекорга айтиб ўтмадик.

Сиз нимадир қилиш учун аввало ўз кучингиз ва билимингизга ишонинг, бировнинг маслаҳати ҳеч қачон арзон турмайди. Энг аввало нима қилишни тушиниб олиш ва бир марта бўлса ҳам уриниб кўришни ўрганинг. Шунда мақсадга эришиш ўз қўлингизда бўлади.

Интернетдан Туркия университетлари ҳақида маълумот олиб уларинг расмий веб сайтларини кузатдик. Керакли хужжатлар расмийлаштирилди. Турк тилига таржима қилинди ва ниҳоят қабул вақти бошлангач, ўз қўлимиз билан онлайн тарзда рўйхатдан ўтиш ишлари амалга оширилди.

Бу ёғи эса ҳаяжонли кунлар, нима бўлар экан дея тинимсиз ўзимизга берилган саволлардан иборат эди. Кетма-кет икки универстетдан қабул хати келди. Ҳар иккаласи ҳам Истанбулда ва ҳар иккаласи ҳам хусусий университет. Контрактлари бир мунча қиммат.

Душанба куни электрон почтага яна битта хат келган эди. Бу хатдан умид узилган вақтда сўнгги дақиқаларда биз давлат универстетига қабул хатини олдик. Бу сафарги шартнома нархи Ўзбекистондан уч баробар арзон “нақадар омадлиман” деб юборади ҳар қандай бўлажак “ўренжи”.

Авиа чипта ва Туркияга парвоз.  Чипталар нархи ҳам бугун ундоқ, эртага бундоқ. Олдиндан олиб қўймаганимиз сабаб бизга чипталар анча қимматга тушди. Кетишга бир кун қолганда чипта сотиб олдик.

Ўзбекистонда ҳаво жуда совуқ ва биринчи қор ёққан кун. Сафар ишлари билан совуқ қор бўлса ҳам, эрталабдан кечанинг бир маҳалигача кўчада югур-югурлар билан банд бўлдик.

Соат 7:40, учиш вақти.  Узоқ жойга узок муддатга кетиш осон иш эмас экан. Ўзимизга бошида сезилмади аммо, ота-оналаримизнинг кўзларидаги ёшни кўриб иккиланишлардан бошимиз гаранг бўла ёзди. Бироқ йўл танланиб бўлган эди. Ҳар қандай кўз ёш бизни афсуски тўхтата олмади.

Тошкент-Истанбул чиптаси. 430 АҚШ доллари. Рейслар деярли ҳар куни бор

Парвоз бошланди, беш соатдан сўнг қўндик. Очиғи кечаси ухламаганимиз учун ҳам учиш давомида фақат ухладик.

Акмал Эшонхонов уйқудан уйғонганда

Ниҳоят, Истанбул! Аммо бу шаҳарда бизни кутиб олувчи бирон бир кимса йўқ эди.

Истанбул шаҳрининг асосан ўзбекистонликлар кўп бўладиган ҳудуди – Аксарай

Ўтирган такси ҳайдовчисидан меҳмонхона сўрадик. У ҳам ўзи истаган бир меҳмонхонага ташлади-да, оладиган бонусини олиб қочди. Биринчи кун, қиммат меҳмонхона. Шароит яхши эмас, бироқ нархи ҳам анча қиммат. Аччиқландик.

Кўчага чиқиб, ён атрофга қараб ҳайратдан қотдик. Тўрт томонимизда ҳам меҳмонхоналар қад ростлаган, қаерга қарасангиз HOTEL ёзуви. Мириқиб кулиб, ҳам олдик. Меҳмонхоналарга кириб нархлари билан қизиқа бошладик, шароитлар билан танишдик.

Ўзимиз жойлашган меҳмонхона яқинидаги Hotel бизга мақул келди. Кириб-ҳисоб китобни қилдик-да юкларимизни олиб, қўшни меҳмонхонага ўтдик.

О, Туркия мўжизалар мамлакати ёки иккинчи Ўзбекистон. Келишимиз билан шундай қизиқ ҳодисаларга дуч келдик.

Олдимизда мақсадлар улкан. Чет элда ўқишнинг ўзи бўлмайди чет элга бориш ҳам осон иш эмас. Ўқиётган ушбу кичик ҳикоянгиздан хулоса чиқаришга шошилманг.

Ҳаммаси осон эмас. Аслида воқеалар ривожини қисқа ва лўнда баён этдик. Бироқ бунинг замирида бир йиллик изланиш ҳаракат ва меҳнат бор.

Ўз маблағингизни ортиқча сарф қилмаслик учун ўзингиз кўп нарсани билишингиз муҳим бўлади. Ўзга юртга эса ҳеч қачон маълумотсиз ёки танишсиз келманг. Агар пулингиз ошиб-тошиб кетган бўлса, унда марҳамат!

Биз ўз ўқишини ва ишини ҳорижда давом эттиришни истаган ҳамюртларимизга доимо изланувчан бўлиишларини ҳар бир маълумотга эътибор қаратишларини эринмасдан ўрганишларини тавсия қиламиз. Бораётган жойингизда танишингиз бўлмаса ҳеч бўлмаса ўша давлатнинг тилида сўзлашишни ўрганинг. Тил билиш сизга энг керакли восита, буни асло унутманг.

Туркиянинг машҳур чойига гап йўқ!

Effect.uz ишига келадиган бўлса, айни вақтда Туркияда қийналиб, оғир аҳволга тушиб қолган бир ўзбек аёлининг тақдири ортидан изланмоқдамиз. Бу ерда ҳам журналистик фаолиятимизни давом эттиряпмиз. Ҳам ўқиш, ҳам иш, ҳам масъулият. Тез орада кўришгунча!