Ерга ой тошларини келтириш учун юборилган Хитойнинг “Чанге-5“ космик кемаси чоршанба куни ойга муваффақиятли қўнди. Хитой ҳукуматининг маълум қилишича, кема ойда илк намуналарни ҳам йиғишга улгурган.
Бундан ташқари зондда уни ёқадиган қуёш панеллари ҳам муваффақиятли очилгани маълум қилинди.
Режаларга кўра, Ой юзасида бурғилаш ва 2 килограмм (4,4 фунт) тош ва қолдиқларни йиғиш учун тахминан икки кун сарфланиши керак. Шундан сўнг намуналарни ерга қайтариш учун зонднинг юқори босқичи ой орбитасига қайтарилади.

Facebook Comments